Россияда яна бир экодук қурилди

Россияда яна бир экодук қурилди

Экодук нима биласизми? Бу транспорт воситалари йўлидан жониворлар ўтиши учун қурилган кўприк ёки тоннелдир.

13 сентябр куни Калуга областида янги экодук фойдаланишга топширилди. Иншоотнинг кенглиги 52 м.

“Автодор” давлат компаниясининг матбуот хизмати хабар беришига қараганда, экодук қуриш учун биологлар тавсиясига асосланишган. Энди йўлда ҳайвонлар тўсатдан пайдо бўлиш ҳолатларига чек қўйилади.

Бу Россияда иккинчи, шунингдек, ер устига қурилган биринчи экодук ҳисобланади. РФда илк экодук Приморье ўлкасида қурилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"