“Кортеж” лойиҳаси микроавтобусининг дизайни тайёр бўлди

“Кортеж” лойиҳаси микроавтобусининг дизайни тайёр бўлди

Шу кунларда лойиҳага тегишли “Йўловчи ташувчи кўп ўриндиқли автомобиль”нинг ташқи кўриниши патентланди.

Фахрий лимузиннинг ташқи қиёфаси Федерал патент хизмати манбаларига асосланиб гавдалантирилди. Автомобиль ён томондан “Лада Ларгус”ни эслатади.

Президентга аталган бўлажак автомобиль саккизта ойна ва салобатли қиёфага эга. Шундай бўлса ҳам ушбу тасвирдан кишининг кўнгли тўлмайди, тахмин қилиш мумкинки, машина дизайни янада тўлдирилади.

Эслатиб ўтамиз: Россиялик инженерлар ўз миллий автомобилини яратиш учун “Кортеж” лойиҳасини бошлаган. Бу лойиҳа автомобиллари РФ президентини олиб юришга мўлжалланган. Шунингдек, оддий фуқаролар учун ҳам транспорт воситалари ишлаб чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"