16 ўринли автобусчага нечта йўловчи сиғдириш мумкин?

16 ўринли автобусчага нечта йўловчи сиғдириш мумкин?

Шаҳарда 16та, чекка қишлоқларга қатнаса, 20-25та, деб жавоб беришга шошилманг.

Чекланмаган сондаги йўловчини сиғдирадиган автобус ҳақида Юсуфжон қизиқдан тортиб Мирзабек Холмедовгача латифалар айтишган. Албатта, улар ҳангомани ҳаётдан олишарди.

Таиланддаги ҳолат ҳам кулгисеварларга яхшигина мавзу бўлса, ажаб эмас. Техника хавфсизлиги, салондаги йўловчиларнинг қулайлигига умуман парво қилмасангиз, истаганча одам сиғдирса бўлар экан.

16 йўловчини сиғдирадиган Toyota Commuter микроавтобусига 41 киши жойлангани видеодан кўриниб турибди. Ҳайдовчи нега шунча одамни бортига олганини билмаймиз. Аммо видеолавҳани томоша қилиб, ЙТҲда инсонларнинг ҳалок бўлиши бўйича Таиланд давлати дунёда иккинчи ўринда туришига ажабланмасак ҳам бўлади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"