Ёшлар веломарафони туфайли 24 сентябрь куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади

Ёшлар веломарафони туфайли 24 сентябрь куни Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига биноан Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, велоспорт турини оммалаштиришга қаратилган “Камолот — Тур” IX ёшлар веломарафони ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 9:00дан 11:00га қадар Абдулла Қодирий кўчаси (Юнусобод тумани, Ц-5 мавзеси)дан Қорасарой кўчасигача бўлган кўчалар (Шароф Рашидов, Шайхонтоҳур, Абай, Себзор, Қорасарой кўчалари)да ҳаракатланиш чекланади.

harak

«Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу чекланишлар туфайли юзага келадиган  ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўрайди», дейилган хабарда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.