Россиялик машинасининг қирилган жойини санъат асарига айлантирди

Россиялик машинасининг қирилган жойини санъат асарига айлантирди

Машинангизни қириб олсангиз, ичингиздан ҳам бир қиринди ўтади. Беихтиёр “кузовшик”ка бориш ва чиқим кўз олдингиздан ўтиб, қўлингиз чўнтакни пайпаслаб қолади.

Аммо “тақдир сизга лимон тақдим этса, сиз ундан лимонад тайёрланг” ақидаси бўйича яшайдиганлар орамизда оз эмас. Олтойлик ҳайдовчи машинасининг эшигини қириб олди. Аммо автосервисга йўл олишнинг ўрнига ижодкорлик ҳисси жўш уриб кетди ва оддий қора маркер бўёғи билан пачоқ жойга бинойидек расм ишлади.

Расмда Олтой табиати манзараси ва географик харита тасвирланган.

Расм чизишга қанча вақт сарфлангани айтилмади, аммо эшиги расмли Subaru Impreza ижтимоий тармоқда машҳур бўлиб кетди.

Машинани таъмирлашга эгасининг маблағи йўқ, деб ўйламанг. ЙТҲ содир бўлиши биланоқ, Subaru ҳайдовчиси айбдордан ҳақини ундирган. Аммо таъмирлаш ўрнига расм ишлашга қарор қилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"