Ўзбекистонда автомобилида нур қайтарувчи нимчаси ва ойна синдирадиган болғачаси бўлмаган ҳайдовчилар жаримага тортилади

Ўзбекистонда автомобилида нур қайтарувчи нимчаси ва ойна синдирадиган болғачаси бўлмаган ҳайдовчилар жаримага тортилади

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ тарзда жиҳозланмаган транспорт воситаларини бошқарганлик учун жарималар кўламини кенгайтиришни кўзда тутувчи қўшимча киритилди. Daryo.uz хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Қонунга 23 сентябрь куни имзо чеккан, ўзгаришлар 24 сентябрдан кучга кирган.

Кодекснинг янгиланган 125-моддасига мувофиқ, ўт ўчириш мосламаси, тиббиёт қутиси, авария тўхташ белгиси ва ёруғлик қайтарувчи нимча ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ойналарни синдириш учун болғача билан таъминланмаган транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчилар энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг ярим баробари (1 октябрдан — 74 887,5 сўм) миқдорида жаримага тортилади.

Бундан ташқари, мотошлемдан фойдаланиш талабига риоя қилмаслик ЭКИҲнинг 1/5 баробари (1 октябрдан — 29955 сўм) миқдоридаги жаримага тортилишига оид қоида эндиликда нафақат мотоцикл, балки мопед ҳайдовчилари учун ҳам тааллуқлидир.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.