Касперский лабораторияси: Йўллардаги кузатув камераларига яширинча уланиш осон

Касперский лабораторияси: Йўллардаги кузатув камераларига яширинча уланиш осон

“Касперский лабораторияси” йўл ҳаракатини кузатувчи камераларга уланиш ва тўпланган маълумотлардан фойдаланиш қийин эмаслигини билдирди.

Shodan қидирув механизми ёрдамида фото ва видеоёзув комплексларининг IP манзилини осонликча аниқлаш мумкин. Камерага боғланиш учун эса парол умуман керак эмас. Видеолар оқими ва қўшимча маълумотларни (масалан: камеранинг геокоординатаси) интернетнинг исталган фойдаланувчиси кўра олади. Тармоқдан, ҳаттоки, камера ишини назорат қилувчи воситаларни топиш мумкин.

Айрим шаҳарларда камералар фақат маълум полосалардаги ҳаракатнигина қайд қилади. Бу функцияни ўчириб қўйиш қийин эмас. Қурилмадаги маълумотлардан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари қандай осонлик билан фойдаланса, маълумот жиноятчининг қўлига тушиши ҳам шунчалик осондир.

Машина олиб қочадиганлар камера маълумотини ўзгартириши мумкин, дейди экспертлар. Масалан, олиб қочилган машина ҳақидаги маълумотни қоидабузар ўчириб ташлайди ва полициянинг иши чигаллашади.

Эслатиб ўтамиз: “Касперский лабораторияси” аввалроқ шаҳар инфраструктурасининг велопрокат ҳақини тўлаш терминали, кино чиптасини сотувчи автомат сингари элементларига боғланиш қийин эмаслигидан огоҳлантирган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"