Келажакда Москвадан Лондонга поездда 2,5 соатда бориш мумкин

Келажакда Москвадан Лондонга поездда 2,5 соатда бориш мумкин

Hyperloop One компаниясининг инвестори тезюрар Hyperloop поездига йўл қуриш режалари ҳақида сўз очди.

Қўшма Қироллик ва Россия пойтахтлари ўртасидаги замонавий технологик транспорт йўли келгуси 15 йил ичида қуриб битирилиши мумкин. Бу ҳақда “Сумма” компаниялар гуруҳининг директорлар кенгаши раиси Зиёвуддин Магомедов Financial Times нашри билан суҳбатда айтиб ўтди.

Магомедов Москвадан Лондонга янги транспорт воситасида 2,5 соатда бориш мумкинлигини айтди. Бироқ технологияни жорий этиш борасида Россияда муайян муаммолар борлигини қўшиб қўйди. “Шунга қарамасдан, мен хийла некбинман”, қўшимча қилди у.

Лойиҳага ётқизиладиган инвестиция миқдори ва бошқа тафсилотлар келтирилмади. Ҳозир Москвадан тўғри Лондонга учиш учун тўрт соат вақт сарфланишини айтиб ўтиш жоиз.

Аввалроқ, Москва ҳукумати, “Сумма” гуруҳи ва Hyperloop Technologies Inc ҳамкорлик меморандумини имзолаган.

Hyperloop замонавий поезди ҳақида қуйидаги хабарларда батафсил ўқишингиз мумкин.

Hyperloop Россия орқали янги “Ипак йўли” ўтказмоқчи

Бир сониядаёқ юз тезликка

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"