МАЗ олий мақомли шахслар учун кабинет-машина тайёрлади

МАЗ олий мақомли шахслар учун кабинет-машина тайёрлади

Белорус автомобилсозлари Петербург форумида янги МАЗ-631223 юк машинасини намойиш этди. Машина эмас, нақ ясатилган уйнинг ўзи.

Автомобиль 6х4 шассида қурилган. Хитойларнинг 280 от кучига эга Weichai Power двигатели ўрнатилган. Метан ёнилғисига юради.

Машина кузови “кўргазмали тадбирлар ўтказиш ва музокаралар олиб боришда қулай шарт-шароитни таъминлаш” учун жиҳозланган. Кузов суҳбатлашиш хонаси, ошхона ва биоҳожатхонага бўлинган.

Автоном офисдаги мажлис столи ва бурчакдаги диванга 8 киши жойлашади. Бундан ташқари, тақдимот ўтказиш учун алоҳида иш жойи бор. Тасвир ва видеони экранга узатиш имконияти мавжуд.

Ошхона бўлмасида раковина, газ плитаси, музлаткич, кофемашина ва бир оз бўш жой бор. Офисни пардозлашда пластик, экочарм (сунъий чармнинг бир тури), замш ишлатилган. Шифтга материал сирилган. Пол эса полиуретан ва алюмин тахталардан иборат.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"