Оммалашмаган велосипед қиссаси

Оммалашмаган велосипед қиссаси

“Британия буни яхшироқ ясай олади” (“Britain Can Make It Better”) кўргазмасида 1946 йилда тайёрланган велосипед намойиш этилди. У одатий велосипедларга ўхшамайди. Аниқроғи ўша йиллари келажак велосипедини шундай тасаввур қилишар эди.

Урушдан кейинги йилларда даставвал, Classic русуми ясалган, бир муддат ўтгач, Spacelander пайдо бўлган. Силлиқ ва суйри дизайни унга келажак транспорти тусини берарди. Велосипедлар 1960 йилда АҚШда ишлаб чиқарила бошлади, бироқ харидор чиқмади. Иккала русум ҳам пойга велосипедига ўхшамас, бунинг устига баҳоси қиммат (90 доллар, инфляция ҳисобига 730 доллар) эди. Шу боис бор-йўғи 500 нусха ишлаб чиқарилди холос.

Нима бўлганда ҳам Spacelander коллекционерлар учун топилдиқ бўлиб қолди. Велосипедни ясаган британиялик Бенджамин Боуден “Ясаган ишимга қараб шундай хулосага келдимки, ҳозиргача ҳеч ким тайёрламаган маҳсулотни ясашни ўша пайтда олдимга режа қилиб қўйгандим”, дейди.

Юқоридаги расмда Боуден томошабинларга велосипеднинг енгиллигини таърифлаётган вақти акс этган. Афсуски, бу велосипед оммалашмасдан тарихга айланди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"