Олма-Отада икки юзта немис автобуси қатнайди

Олма-Отада икки юзта немис автобуси қатнайди

Қўшни Қозоғистоннинг Жанубий пойтахти кўчаларига 200 дона Mercedes автобуси қўйилади. 20таси шу йилнинг декабриданоқ қатнашни бошлайди. Бу ҳақда tengrinews.kz хабар бермоқда.

Олма-Ота ҳокимияти ва FalconEuroBus компанияси ҳамда Daimler AG концерни ўртасида уч томонлама шартнома имзоланган. Янги автобуслар “Евро-5” стандартига мос келади.

Янги автопарк Ауэзов туманида қурилади. У 7 гектар майдонни эгаллаши ва усти ёпиладиган майдончалари 255 автобусни сиғдириши маълум.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#автобус

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"