Саёқ итлар автомобилга қарши курашганда (видео)

Саёқ итлар автомобилга қарши курашганда (видео)

Бордию дайди итлар машинага ҳечам зарар келтиролмайди, деб ҳисобласангиз, қуйидаги воқеани кўринг.

Туркиялик автомеханик Жем Ажар худди сиз каби ўйлаб машинасини ташқарига қўйган эди. Эрталаб машинасининг яхшигина шикастланганини кўриб таъби тирриқ бўлди ва маҳаллий полицияга кўча безорилари устидан шикоят қилди. Тартиб посбонлари эса кузатув камераси ёзувини кўздан кечириб қизиқ ҳолатга гувоҳ бўлди. Мана ўша видео

Полициячилар кулиб Ажарга ариза ёзишни таклиф қилди.

Алал оқибат итваччаларнинг бу қилмиши турк ҳайдовчига 1624 долларга тушди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"