Мана буни қопқонга тушиш деса бўлади

Мана буни қопқонга тушиш деса бўлади

Дам олиш куни саратовлик 29 яшар ҳайдовчи коммунал хизматчилар кавлаган ўрага тушиб кетганлиги акс этган фотосурат ижтимоий тармоқлар аро кезмоқда. Ҳайдовчининг айтишича, бу ҳодиса ҳаво қоронғу, бунинг устига ёмғир ёққан маҳалда юз берган. Чуқур олдида таъмирлаш кетаётганлигини билдирувчи бирор белги ёки тўсиқ бўлмаган.

Чуқурга кўприк каби ўрнашиб қолган Opel Antara сурати тезда интернетда хит бўлиб кетди. Ижтимоий тармоқ аъзолари бу ўра шаҳардаги бошқа чуқурлар олдида ҳолва эканлигини ёзмоқда.

Дарвоқе, шикаст кўрган автомобиль эвакуатор ёрдамида чиқариб олинди. Ҳайдовчи ва икки йўловчига эса тиббий ёрдам кўрсатилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"