Россияда Daewoo ҳалигача харидоргир

Россияда Daewoo ҳалигача харидоргир

«АВТОСТАТ» таҳлилий марказ хабарига кўра 2016 йилнинг сентябрь ойида Россия фойдаланилган автомобиллар бозорида 461,5 минг автомобил сотилган. Йил бошидан бери ушбу бозор ҳажми ўтган йилган қараганда 7,5 %га ўсган.

Сентябрь ойида Россияда 10826 дона Daewoo (асосан Nexia ва Matiz) автомобиллари сотилган ва оммавийлик бўйича — 14 ўринни эгаллаган.

Энг оммавий автомобиллар рўйхатида биринчи ўринда — LADA. Фойдаланилган автомобиллар бозорида сентябрь ойида  126 минг дона LADA автомобили сотилган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Япониянинг Toyota — 51,6 минг дона ва Nissan автомобиллари — 25 минг дона.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларни Hyundai — (20 минг дона) ва Chevrolet — (19 минг) автомобиллари эгаллади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.