Тошкент шаҳрида «Каптива» автомобили ёниб кетди

Тошкент шаҳрида «Каптива» автомобили ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида сешанба куни тахминан тунги соат 2:00 атрофида «Каптива» автомобили ёниб кетди.

Миробод бозори яқинидаги турар жой ҳудудида ёнаётган «Каптива» суратлари ва видеолари ижтимоий тармоқлар орқали тарқалди.

Маълум бўлишича, автомобиль кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида яшовчи аёлга тегишли бўлган.

cptfr1

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль ички томонидан ёна бошлаган, олов ичкаридан ташқарига чиққан. Ўт ўчириш ва ЙҲХБ ходимлари воқеа содир бўлган жойга 10 дақиқа ичида етиб келиши туфайли оловни тезда ўчиришга ҳамда яқин атрофдаги машиналарни хавфсиз масофага кўчиришга муваффақ бўлинган.

cptfr2

Автомобилнинг ёниб кетиш сабаблари турлича талқин қилинмоқда — кимдир автомобилнинг электр тармоғидаги носозликлар деса, яна кимдир бунинг қасддан амалга оширилганини таъкидламоқда.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.