Андижонда икки ўспирин бировнинг Nexia’сини олиб қочди

Андижонда икки ўспирин бировнинг Nexia’сини олиб қочди

Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБ навбатчилик қисмига шу туманда яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Нексия” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар бермоқда. 

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Олтинкўл туманида топилган. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Балиқчи туманида яшовчи 16 ёшли икки нафар фуқаро бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.