Tesla черепица кўринишидаги қуёш батареяларини намойиш қилди

Изоҳ

АҚШнинг Tesla компанияси кеча оддий черепица кўринишига эга бўлган янги шаклдаги қуёш батареяларини намойиш этди. Батареялар уйнинг дизайнига бағоятда мос тушади.

Tesla мазкур қуёш батареяларининг суратларини бир нечта ҳафтадан бери тармоқда эълон қилиб келаётган эди. Эндиликда мазкур черепица кўринишидаги қуёш батареяларини бир неча хил варинтда харид қилиш мумкин бўлади.

Engadget сайтининг ёзишича, янги шаклдаги батареялар анъанавий қуёш батареяларига нисбатан бир мунча ишончли ва мустаҳкам, кварцдан ясалганлиги боис турли зарбаларга ҳам барқарор.

image-1-768x432

Илон Маскнинг таъкидлашича, мазкур лойиҳанинг мақсади бир вақтда ҳам энергия тўпловчи, ҳам уйнинг дизайнига мос келувчи маҳсулот яратишдан иборат бўлган.

Тақдимотда, шу билан бир қаторда, янги авлод Powerwall 2 энергия тўпловчи панеллар ҳам кўрсатилди. Ушбу аккумулятор қуёшдан зарядланади, нархи 5,500 долларни ташкил қилади.

1028_tesla-5-768x432

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla Япониянинг Panasonic фирмаси билан ҳамкорликда қуёш батареяларини чиқаришни режалаштиргани ҳақида маълум қилган эди.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this