Жанговар робот танкда юради (видео)

Жанговар робот танкда юради (видео)

Улкан жанговар робот урушга қай транспортда боради? Тракторда эмас, албатта. Америкадаги MegaBots Inc инженерлар жамоаси робот учун махсус танк ясади.

Робот ўтирадиган машинани ясашнинг мураккабликлари кўп, ҳар бир компонент устида тер тўкишга тўғри келади. АҚШлик инженерлар жамоаси робот учун мустаҳкам корпусли ва кенг гусеницали машина ясади. Машина худди танкка ўхшайди, аммо экипаж учун кабина йўқ. Зирҳи ҳам йўқ, кўриниши гусеницали вездеходни эслатади.

Робот машинасига АҚШ армиясида қўлланадиган Ripsaw MS1 танкининг мотори қўйилди. Кенг ва ўта пишиқ гусеницаси ҳатто йўлсизликда ҳам панд бермайди. Ушбу конструкция транспортнинг турғунлигини оширади, йўлга яхшироқ илашади.

Темиртан жангчи бошқарадиган транспорт бир қатор текширувлардан ўтказилди ва камчиликлари аниқланди. Ҳозирда камчиликлар бартараф этилиб, танк такомиллаштирилмоқда, чунки унда ўтирган жанговар робот хавфсизлиги устувор масаладир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"