Йил охиригача Ўзбекистон янги Talgo-250 электропоездини олади

Йил охиригача Ўзбекистон янги Talgo-250 электропоездини олади

Ўзбекистон тезюрар Talgo-250 электропоездини йил охиригача қабул қилиб олади, дея хабар қилмоқда Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги, деб Kun.uz ёзмоқда.

Электропоезд 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаларини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурига асосан олиб келинмоқда. Ушбу дастур доирасида 9,8 млрд долларлик 150та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Иккита локомотив, 10та йўловчи поезди ва ресторан-вагондан иборат янги поезд 287 нафар йўловчини манзилига етказа олади. 38 млн долларлик иккита шундай таркибни Испания компаниясидан харид қилиш шартномаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди томонидан молиялаштирилган.

Янги тезюрар поездлар «Тошкент-Бухоро» йўналишида қатновни амалга оширади.

Ҳозирда, Ўзбекистонда иккита Talgo поездлари ҳаракатланмоқда. Afrosiyob поездлари «Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент» йўналиши бўйича қатнамоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.