Серфинг либосини ишлаб чиқарувчилар Chevrolet билан пляж пикапини тайёрлашди

Изоҳ

Chevrolet компанияси SEMA шоусида дебюти кутилаётган Colorado Z71 пикапининг нишона нусхасини кўрсатди. Прототипни тайёрлашда Nike компаниясининг серфинг учун кийим-бош ва аксессуар ишлаб чиқарувчи Hurley фирмаси ёрдамлашди.

Пикап томида бир жуфт маҳкамлагич бор. Серфинг учгандан сўнг кийимни қуритиш учун юк платформасидаги махсус қутидан фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари пикап йўлтанламас шинали 17 дюймли ғилдирак дискларига эгадир.

Nike компаниясига қарашли Hurley фирмасининг бир қанча логотиплари машина салонида учрайди. Салонга гидрокостюм тикишда фойдаланиладиган сувюқмас материал қопланган.

Прототипни 3,6 литрли V6 двигатель ҳаракатга келтиради. Мотор 312 от кучига эга. Олти поғонали автоматик узатмалар қутиси ўрнатилган.

Hurley билан биргаликда тайёрланган пикапдан ташқари Chevrolet тюнинг-шоуда яна ўн автомобилни намойиш этади. Шоу 1 ноябрдан бошлаб Лас-Вегасда ўтказилади.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this