Германияда 2017 йилдан водородда ҳаракатланувчи поезд қатнайди

Германияда 2017 йилдан водородда ҳаракатланувчи поезд қатнайди

Водород ёнилғисида юрадиган поездни келаси йилнинг охирларида Германия темир йўлларида кўриш мумкин бўлади. Лойиҳа билан Alstom ширкати шуғулланмоқда.

Ёнилғи элементи поезднинг томида жойлашади. Махсус қурилма кислород ва водород реакцияси натижасида электр чиқаради. Самарасиз ёниш жараёнлари тизим фаолиятида истисно этилади. Энергиядан бу усулда фойдаланиш экологик жиҳатдан мувофиқ саналиб, атмосферага зарарли чиқиндилар ташланмайди. Қолаверса, шовқинсиз ишлайди.

Alstom, бундан ташқари, поезд йўналиши бўйлаб ёнилғи тўлдирувчи қурилмаларни ўрнатмоқчи. Ушбу технологияни ялпи ишлаб чиқариб, амалиётга жорий этиш режалаштирилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"