Эронлик инженер отмобил ихтиро қилди

Эронлик инженер отмобил ихтиро қилди

Бу антиқа транпортда двигатель вазифасини от бажаради. Машҳур мультфильмлар эсингизга тушдими?

Экологик транспортнинг номи Naturmobil бўлиб, каттакон каркас ичига солинган от уни юрғизади. Ичкари кўриниб туриши учун Naturmobil кузови шаффоф ишланган.

Отмобилни Эрон инженери Абдулҳодий Мирҳижозий тайёрлаган. У ўз ихтиросини экологик жиҳатдан фойдали, қолаверса, йўлдаги ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига дўстона муносабатда, дея таърифлайди. Тўғри, бу фикрга ветеринарлар ва кўча тозаловчилар шубҳа билдиришлари мумкин.

Табиий транспортнинг тезлиги соатига 32 кмга етади. Отни ҳисобга олмаганда машинанинг ўз оғирлиги 300 кг. Унда ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиғи бор.

Дарвоқе, Naturmobil ўз аккумуляторига эга. От ҳаракатланиб аккумуляторни зарядлайди. Ҳайвон чарчаса, тепага чиқиб дам олади. Ҳаракатни электр энергияси ёрдамида давом эттириб, 20 кмгача йўл босиши мумкин.

Naturmobil лойиҳаси якунига етгач, ихтирочи Мирҳижозий қизиқарли танлов ўтказди. Бу транспортни нега яратганлигини топган қатнашчига машинани, патентни, яна устига 100 минг доллар беришини эълон қилди. Тўғри, ҳозирча ҳеч ким тополгани йўқ.

Carzone.uz сайтининг тахминича, отмобил болалар истироҳат боғида кичкинтойларни сайр қилдириш учун ясалган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"