Узоқни ёритувчи чироқлар нимадан дарак беради?
Ҳайдовчилар қарама-қарши томондан келаётган бошқа ҳайдовчилар билан ўзаро «гаплашиши» кўпчиликка маълум. Бу нарса, одатда, чироқларни ёқиб-ўчириш орқали амалга оширилади.
Узоқни ёритувчи чироқларнинг ўчиб-ёниши нимани англатади? Масалан, йўлда ДАН ходими радарини ушлаб турган бўлса, унинг олдидан ўтган саховатпеша ҳайдовчилар қарама-қарши томондаги бошқа ҳайдовчиларни йўлда «овчи» борлиги ҳақида огоҳлантиради. Шу ва бошқа огоҳлантиришларнинг «чироқ тили»да қандай ифодаланишини қуйида кўриб чиқамиз.