ИШИДга қарши курашда Alrobot жанговар машинаси ёрдам беради (видео)

ИШИДга қарши курашда Alrobot жанговар машинаси ёрдам беради (видео)

Мўсул шаҳрини “Исломий давлат” жангариларидан озод қилишда Ироқ қуролли кучлари биринчи марта масофадан бошқариладиган жанговар робот-машинани қўлламоқда.

Роботнинг афзаллиги қўрқув билмаслигидир. Гарчи жўн далил туюлса-да, техниканинг бу хусусияти жангда жуда муҳим. Бир оз тарихга қайтадиган бўлсак, ИШИД 2014 йилда Мўсул шаҳрини атиги 2 минг жангари билан қўлга киритган. Шаҳарда эса 2 млн аҳоли яшар, уни Ироқнинг 30 минг аскари қўриқлар эди. Мўсул ҳимоячилари  урушга тайёр эмас, қурол ишлатмаганди, бунинг устига ИШИД уларнинг оиласига жабр етказишидан чўчирди.

Икки йил ўтгач, Ироқ АҚШ кўмагида Мўсулни қайтариб олишга киришди. Коалиция сафида Alrobot робот-машинаси ҳам жанг қилади. Alrobot ҳақиқий жангда синовдан яхши ўтди. У ракета отади. Инфрақизил камера билан жиҳозланган “оптик иссиқлик замбараги” бор. Камера тунда ҳам жанг олиб бориш имконини беради. Видеода унинг барча тарафни нишонга олиши намойиш этилган.

Motherboard порталининг билдиришича, масофадан бошқариладиган Alrobotни Бағдод шаҳрида яшовчи ака-ука инженерлар ясаган. Пулемети 12,7 ммли, ракетаси эса Россия маҳсулотидир. Жанговар робот уч асосий вазифани бажаради: кундузи ва кечаси ҳарбий амалиётларда қатнашиш ҳамда ердаги қўшинларни қўллаб-қувватлаш.

Юқорида айтиб ўтилганидек, роботни масофадан оператор бошқаради. Алоқа диапазони ошкор этилмади, аммо қисқа бўлиши керак. Шунга қарамай, жанговар робот урушнинг қизғин нуқтасига кириб жанг олиб боришга қодир.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"