Жаҳоннинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди

Жаҳоннинг энг харидоргир автомобиллари аниқланди

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи натижаларига кўра дунёда энг бозори чаққон автомобиль Toyota Corolla бўлиб чиқди.

Ўтган муддат давомида 945 мингдан зиёд “Королла” харидорини топган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 2,4 фоизга паст. 730 мингта сотилган Volkswagen Golf иккинчи ўринда бўлиб, у ҳам 7,1 фоизлик пасайишни қайд этди. Учликни Ford F-Series пикапи якунлайди. Пикап 728 минг нусха сотилган, савдо 8,4 фоизга ўсган.

Энг машҳур автомобиллар ўнлигига “Тойота”дан учта, “Форд”, “Хонда” ва “Фолксваген”дан иккитадан ҳамда Hyundai маркасидан битта русум киритилди.

2016 йилнинг 9 ойи ичида дунё бўйлаб 68,4 млн енгил машина сотилган бўлиб, бу ўтган йилгидан 3,8 фоизлик юқори кўрсаткичдир.

Қуйида энг харидоргир автомобиллар ўнлиги билан танишинг:

Toyota Corolla — 945 812  нусха (-2,4%)

Volkswagen Golf — 730 178  нусха (-7,1%)

Ford F-Series — 728 665  нусха (+8,4%)

Ford Focus — 563 558  нусха (-12,4%)

Hyundai Elantra — 555 164  нусха (-3%)

Volkswagen Polo — 542 775  нусха (+1,4%)

Toyota RAV4 — 536 330  нусха (+9,9%)

Honda CR-V — 534 684  нусха (+5,8%)

Toyota Camry — 499 543  нусха (-11,9%)

Honda Civic — 483 425  нусха (+16,6%)

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"