“Тойота” серияли равишда янги кроссовер ишлаб чиқара бошлади

“Тойота” серияли равишда янги кроссовер ишлаб чиқара бошлади

Toyota C-HR деб ном олган янги кроссовер Туркияда ишлаб чиқара бошланди. У Европа бозоридаги RAV4 русумидан хийла арзон туради. Эслатиб ўтамиз: C-HR кроссовери RAV4 русумидан бир поғона қуйидадир.

Асос версиясига 116 от кучига эга бўлган 1,2 литрли турбомотор ўрнатилади. Бундан ташқари, умумий қуввати 122 от кучига эга гибрид версияси ҳам тайёрланади.

Туркиядаги заводда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Toyota концерни 350 млн евро сармоя киритди ва ишчи-ходимлар сонини 2 минг нафарга етказди.

Япон маркасининг турк бўлинмаси илгари Corolla ва Verso авторусумларини ишлаб чиқарган холос. Улар Европа бозорига йўлланган. Toyota C-HR чиқарилиши муносабати билан турклар экспорт кўламини энди АҚШ, Канада, Тайван ва Жанубий Африка мамлакатларига қадар кенгайтиради.

Немислардаги прайс-листга назар солсак, RAV4 камида 27290, C-HR эса 21990 евро туришини билиб оламиз.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"