Европалик мутахассислар ҳаводан ёнилғи олиш технологиясини ишлаб чиқди

Европалик мутахассислар ҳаводан ёнилғи олиш технологиясини ишлаб чиқди

Германиянинг Карлсруэ Технология институтида йўлга қўйилган IneraTec стартапи ҳаводан углеводород ёнилғиси олиш имконини беради.

Янги қурилмани ясаш лойиҳасида финларнинг техник ишланмалар Маркази (VTT) ва Лаппеенранта Технологик университети (LUT) ҳам иштирок этади. Стандарт контейнерда жойлашган тизимда бензин, дизель ёнилғиси ёки керосин ишлаб чиқилади.

VTT атмосфера ҳавосидан карбонат ангидрид газини концентрацияловчи тизим яратди. LUT эса қуёш батареясида электролиз аппаратини тайёрлади. Немис технологик институти мутахассислари водород ва карбонат кислотани углеводородга айлантирувчи кимёвий реактор ясади.

Лойиҳани Финляндиянинг технология ва инновация Фонд агентлиги молиялаштириб бир миллион доллар ажратди. Янги технология келаси йили амалда синаб кўрилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"