Ғилдиракли ўзиюрар меҳмонхона

Ғилдиракли ўзиюрар меҳмонхона

Токио автосалонида илк бора намойиш этилган Vision Tokyo автомобили, нафақат, кунчиқарликлар, балки ўзбеклар учун ҳам қизиқарли ва фойдали туюлса, ажаб эмас – меҳмондўст халқ деган номимиз бор.

Кумуш рангли балиқни эслатувчи бу машина катта шаҳарларда мобиль меҳмонхона вазифасини ўтай олади. Автомобиль автоном тизимга эга, қулай алоқа воситалари билан таъминланган. Аввалги концептига қараганда машина соҳиби учун кўпроқ мослаштирилган: унинг қизиқишлари, одатлари, эҳтиёжлари эътиборга олинган. Йўлга чиқишдан олдин ҳар сафар йўловчи ҳақида ўрганади ва унга ҳаракатнинг энг мақбул ва қулай вариантини таклиф қилади.

Салондаги голографик проектор харита, дастурий илова ва бошқа турдаги хизматларни ҳамда уч ўлчамли тасвирларни кўрсатади, олд ойна эса мусиқага мос график эквалайзер функциясини ҳам бажаради. Машина водород ёнилғиси билан юради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Vision Tokyo

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"