2017 йилда катта қизиқиш билан кутилаётган уч автомобиль
Автомобиль соҳаси экспертлари бозорни таҳлил қилгач, келгуси йили тақдим этилишини автомобиль мухлислари кўзи тўрт бўлиб кутаётган уч модификацияни аниқлашди.
Топ-3 бошида Nissan Teana. Янги модификация уч хил двигателга эга бўлади. Улар 2, 2,5 ва 3 литрли агрегатлардир. Машина қуввати 150-175 от кучи орасида. Смартфонга боғланадиган янгича мултимедиа тизими бўлади. Русум 2017 йилнинг биринчи ярмида чиқиши кутиляпти.
Audi RS1 ҳам кутилаётганлар орасида бор. Немис машинасига 300 от кучига эга бўлган 2 литрли двигатель ўрнатилади. Замонавий диод чиқроқли фараларга эга. “Ауди” Женева автосалонида кўрсатилади. Европада у 38 минг евродан сотилиши кутиляпти.
Учликни французларнинг Renault Megane автомобили якунлайди. Русумга 1,2 литрли двигатель ўрнатилади. Тақдимоти келаси йили ўтказилади. Renault Megane 12 минг доллар нархда харидорга таклиф этилади.