Смоленсклик аёл эрига қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси совға қилди

Смоленсклик аёл эрига қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси совға қилди

Смоленск областида истиқомат қилувчи аёл пенсионер эрига автомактабни тугаллаганлик ҳақидаги сохта гувоҳнома олиб берди. Бу ҳақда ИИВнинг Смоленск бўлими хабар қилди.

Текширув жараёнида 35 ёшли маҳаллий фуқаро Москва областидаги автомактабни тамомлаганлик ҳақидаги қалбаки гувоҳномани сотганлиги аниқланди. Фирибгар ғаразли мақсадда тўлдирилмаган бланкани сохталаштириб сотганлигини тан олди.

Шундан сўнг қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилди. Уни тайёрлаб сотган шахсга нисбатан “Давлат мукофотлари, штамплар, муҳрлар ва бланкаларни қалбакилаштириш, тайёрлаш ва сотиш” бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ушбу модда бўйича икки йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"