Миллиардерлар лойиҳалаштирилган автомобилларни сотиб олишди

Миллиардерлар лойиҳалаштирилган автомобилларни сотиб олишди

Сарлавҳани тушунмадингизми? Гап шундаки, ҳали мутлақо тайёр бўлмаган, фақат чизма кўринишида мавжуд автомобиллар сотилиб кетди. Ишонаверинг.

2019 йилда McLaren Automotive компанияси мижозларга 106та суперкарни улашади. Ҳа, айнан улашади, сотмайди. Чунки пули тўлаб бўлинган. Анлия компаниясининг автомобилларини дунёга келмасданоқ харид қилишга шошилганликлари улкан муваффақиятдир. Ҳозиргача бирор компания фақат чизма кўринишидагина мавжуд, ҳаттоки, ном ҳам берилмаган автомобилини сотмаган.

Бўлғуси автомобилнинг кўрсаткичлари ҳам номаълум. Шартли номи BP23, бу Bespoke Project 2 маъносини билдиради, 3 эса ўриндиқлар сонига ишорадир. Суперкар ўриндиқлари донғи кетган McLaren F1 русуминики каби 1+2 шаклидадир. Суперкар устида McLaren Special Operations бўлинмаси ишлайди.

Шунингдек, автомобилга гибрид мотор қўйилиши, кузови композит материаллардан ясалиши маълум. Муаллифларнинг айтишича, у гиперкардан қолишмайди.

McLaren Special Operations бўлинмаси машинани ҳар бир мижознинг дидига мослаб тайёрламоқчи. Суперкар нархини компаниядагиларнинг ўзи билади холос. Ҳа, дарвоқе,  сотиб олган 106 нафар бойвачча ҳам билади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"