«Nissan Leaf»нинг янги авлоди пиёдалар йўлакчаси билан «суҳбатлашади»

«Nissan Leaf»нинг янги авлоди пиёдалар йўлакчаси билан «суҳбатлашади»

«Nissan» компанияси IDS дея номланган янги концептуал элетрокар намойишини ўтказди. Оммавий тақдимот маросими Токио шаҳридаги автосалонда ташкил этилди. Энг муҳими, янги чиққан машина Nissan Leaf моделининг янги авлоди эканидир.

Япон брендининг матбуот-хизмати хабарига кўра, электр қуввати ёрдамида ҳаракатланадиган хэтчбекнинг кузови углерод толасидан ясалган. Автомобилнинг баланлиги 1380 мм бўлиб, бу аэродинамик қаршилик коэффициентини камайтиришга хизмат қилади. Компания муҳандислари машина салонидагиларга кенг имконият яратиш мақсадида қилдиракларни кузовнинг бурчакларига жойлаштирди. Шиналарнинг қалинлиги аэродинамик ва тебраниш қаршилигини пасайтириш мақсадида 175 мм қилиб ишланган.

Баланд ғилдираклардан фойдаланилгани учун машина салонига тўрт киши бемалол жойлашиши мумкин. Автопилот функцияси фаоллаштирилган тақдирда чамбаракдаги ускуналар панели ўрнида улкан монитор пайдо бўлади. Сунъий ақл ёрдамида машинани бошқариш имкони юзага келади. Бу пайтда ҳайдовчи овоз ва имо-ишоралари орқали ҳам автомобилни кўзлаган манзилига йўналтириши мумкин. Концептда айрим камчиликларни тартараф этиш мақсадида шамол тўсадиган шаффоф тиргакдан ҳам фойдаланган.

Шунингдек, машина пиёдалар йўлакчаси ва бошқа транспорт воситаларига автомобилнинг келгуси ҳаракатлари йўналиши ҳақида огоҳлантирувчи, маълумот берувчи турли ташқи рангли приборлар ва дисплейлар билан ҳам жиҳозланган. Масалан, кузов ёнидаги кумушрангли чизиқ — светодиод бўлиб, у «Nissan»нинг асосий «Intention Indicator»и ҳисобланади. Агар автомобиль яқинида пиёдалар йўлакчаси ёки велосипедчилар учун ажратилган йўлак жойлашган бўлса, кумуш чизиқ қизил рангда нур тарата бошлайди. Унинг қарама-қарши томонидаги ускуналар панелидаги дисплейда шу пайтда пиёдалар йўлакчасига оид маълумот ёниб туради.

Nissan IDS Concept сиғими 60 киловатт-соатга тенг бўлган аккумулятор батареяси билан ҳам таъинланган. Ундаги ўзига хос технолгиялардан яна бири сифатида Piloted Park тизимни айтиб ўтиш мумкин. Бунда смартфон орқали аккумуляторни симсиз заряд олдириш имкони бор. Булар ҳайдовчига электромобилни тураргоҳда қолдирган тақдирда ҳам қувватлаб олиш имконини беради.