Жанубий Корея Google’га картографик маълумотларни тақдим этмайди

Жанубий Корея Google’га картографик маълумотларни тақдим этмайди

Жанубий Корея ҳукумати Google компаниясининг картографик маълумотлардан мамлакат ташқарисида фойдаланиш юзасидан берилган сўровини Шимолий Корея билан алоқадор зиддиятлар сабаб расман рад этган. 3D News сайтининг ёзишича, Google Жанубий Кореяга қарашли картографик маълумотларни ўз сервислари орқали ушбу мамлакат ҳудудида пиёда ва автомобилларни осон навигация билан таъминлаш мақсадида дунёнинг турли бурчакларидаги серверларга жойламоқчи бўлган.

Аввалроқ Жанубий Корея расмийлари агар қидирув гиганти ўзининг сунъий йўлдош билан боғлиқ сервисларидан режимли объектларнинг суратларини ўчирса, юқоридаги сўровга ижобий жавоб беришини маълум қилишган эди. Бироқ Google мазкур шартга розилик бермаган. Жанубий Кореянинг ер, транспорт ва денгиз ишлари вазирлиги агар Google компанияси қўйилган шартларни бажаришга розилик берса, ушбу қарорни қайта кўриб чиқишини билдирган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.