Қамчиқ довонида бўрон туфайли ҳаракатланиш оғирлашишидан огоҳлантирилди

Қамчиқ довонида бўрон туфайли ҳаракатланиш оғирлашишидан огоҳлантирилди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити оғирлашишидан огоҳлантирди. Вазирлик 19-21 ноябрь кунлари ҳудудда ноқулай об-ҳаво шароити ҳукм суриши кутилаётгани ҳақида фуқароларга SMS-билдиришномалар юбормоқда, деб Kun.uz ёзмоқда.

«19—21 ноябрь кунлари А-373 автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан қорнинг кучайиши кутилмоқда. Кўриш даражаси 50—100 метргача ёмонлашади. Шамолнинг тезлиги сониясига 20—25 метрни ташкил этади», — дейилади вазирликнинг SMS-билдиришномасида.

Қайд этилган кунларда Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати пасайиб, музлаш рўй бериши мумкин.

Ҳайдовчилардан ушбу ҳудудда ҳаракатланишда эҳтиёт бўлиш сўралган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.