Chevrolet Россияга Lada Vesta “қотили”ни олиб келди

Chevrolet Россияга Lada Vesta “қотили”ни олиб келди

Россия автомобиль бозорида Ravon R4 седанининг савдоси бошланди. У россияликларга яхшитаниш бўлган Chevrolet Cobalt моделининг қайта ишланган намунаси бўлиб, GM Uzbekistan компанияси томонидан Ўзбекистоннинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқилади. Унинг нархи 499 000 рубль (7700 АҚШ доллари)дан бошланиб, энг қимматини 619 000 рубль (9600 доллар)га харид қилиш мумкин. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Седаннинг учта намунасига ҳам бир хил, 106 кучига эга 1,5 литр ҳажмли бензинда юрувчи мотор ўрнатилади. У беш босқичли механик ёки олти диапазонли «автомат» узатмалар қутиси ёрдамида автомобилни ҳаракатга келтиради. Ravon R4 11,7 ва 12,6 сонияда тезлигини 100км/соатга чиқара олади. Шаҳарда ёқилғи сарфи 8,4 ва 10,4 литрни ташкил этади.

adf2f1d68fc8882d76e3ca9f50c748b634574ab30

Модель уч хил: Comfort, Optimum ва Elegant таснифда таклиф этилади. Унинг энг арзон моделига ҳайдовчининг хавфсизлик ёстиқчаси, марказий қулф, USB-портли аудиотизим, картер ҳимояси ва иммобилайзер киради.

Optimum таснифидан бошлаб кондиционер ўрнатилади. Энг қиммат моделида эса, юқоридагилардан ташқари, олд ўриндиқларни иситиш, болалар ўриндиғини маҳкамлаш учун Isofix, туманга қарши чироқлар, олд йўловчи хавфсизлик ёстиқчаси кабилар бўлади.

Автомобиль бозори экспертлари эса, ушбу седаннинг айрим жиҳатлари туфайли Россиянинг “АвтоВАЗ” компаниясининг янги маҳсулоти Lada Vesta седанига жиддий рақобат уйғотиши мумкинлигини айтишмоқда.

R4 седанидан ташқари, Россия бозорида GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқариладиган Nexia R3 ва Gentra седанлари, шунингдек, Ravon R2 хэтчбеки ҳам сотилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.