Россияда эски япон автомобилларидан электромобиль тайёрланади

Россияда эски япон автомобилларидан электромобиль тайёрланади

Россиянинг Приморьесида минилган япон автомобиллари асосида чўнтакбоп электромобиллар йиғиш йўлга қўйилмоқда. Япониянинг Arai Shoji корпорацияси ва Россиянинг “Суматори” холдинги ўртасида шартнома имзоланди. Бу ҳақда Приморье ўлкаси маъмуриятининг матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Гап шундаки, Японияда автомобилларни утилизация қилишнинг айрим талаблари ўзгарди ва электромобилга айлантириш мумкин бўлган жуда яхши автомобилларни деярли текинга олиш имкони пайдо бўлди”, дейди “Суматори”нинг бош директори Виталий Веркеенко.

Лойиҳага 500 млн рубл атрофида сармоя киритилади. Заводда 100 иш ўрни вужудга келади.

Энди йилига беш мингтача автомобиль Владивостокка олиб келинади ҳамда улардан электромобиль тайёрлаб Ҳиндистон, Таиландга ва Россиянинг ўзида сотилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"