Mitsubishi eX янги кроссовери тафсилотлари
Токиодаги моторшоу доирасида Mitsubishi eX концептуал кроссоверининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг расмларини яқинда кўрсатишган эди. Концепт ASX кроссоверидан кичик (узунлиги 4,2 мдан қисқа). У кузатувчида ёрқин таассурот қолдиради ва келажак автомобили тасаввурини беради. Орқа эшиклари йўлга тескари очилади. Салон ҳам ўзига хос тарзда ясатилган: олд панель, гўёки, ҳавода учиб кетаётгандай, ўриндиқлар эса спортчиларга монанд дизайнда. Албатта, энг замонавий машиналарнинг, деярли, барчасида учровчи автопилот тизими ҳам бор.
Mitsubishi eX – электромобиль. Ҳар бир ўқига кучли электромоторлар ўрнатилган. пол остида эса 40 кВт соатли литий-ионли батарея жойлашган. Бу батареялар 400 кмгача зарядсиз юришга етади. Шунингдек, хонадонни электр билан таъминлаш хусусиятидан фойдаланилса, 4 кунга етади.