Сайлов куни Самарқандда жамоат транспортидан фойдаланиш бепул бўлади

Сайлов куни Самарқандда жамоат транспортидан фойдаланиш бепул бўлади

4 декабрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг фаол иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Бу борада вилоятдаги қатор корхона-ташкилотлар ҳам бевосита иштирок этиш хоҳишини билдирмоқда. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Хусусан, “Самарқандтранс” маркази тасарруфига кирувчи корхона-ташкилотлар сайлов куни олис масофадан келиб овоз берадиган сайловчиларга бепул хизмат кўрсатиш ташаббуси билан чиқди.

— Сайлов бўлиб ўтадиган якшанба куни вилоятимиз ҳудудида “Самарқандтранс” марказига қарашли корхоналарнинг 733 та автобуси, 136 та “Damas” русумли транспорт воситаси ва 70 та микроавтобуси аҳолининг бевосита сайловда иштирок этишида бепул хизмат кўрсатади, — дейди  марказнинг йўловчи ташишни мувофиқлаштириш бўлими мутахассиси Эргаш Муродов. – Шунингдек, Самарқанд шаҳрида йўналишларда қатнаётган 161 та автобус ҳам юртдошларимизнинг беминнат хизматида бўлади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!