Ҳайдовчисиз автомобиль ҳайдовчиси автомобилда нима қилади?

Ҳайдовчисиз автомобиль ҳайдовчиси автомобилда нима қилади?

Автоном автомобилларнинг йўлга қўйилиши ҳайдовчини машина бошқаришдан халос қилади. Хўш, ёнга қолган бу вақтда собиқ ҳайдовчилар (ёки машина эгаси ва йўловчилар) қандай машғулот билан шуғулланишади? Ford компанияси буни ўрганиш учун 5000 нафар европалик ўртасида сўровнома ўтказди.

Ўртача европалик бир йилнинг ўн кунини автомобиль рулида ўтказади. Қизиғи шундаки, улар ишдан кўра йўл юришда кўпроқ стрессга тушар экан.

Шунинг учун улар анъанавий машинадан кўра автоном автомобилни афзал кўради. Сўралганларнинг ярми автоном автомобилни хавфсизроқ ҳисоблашини билдирди.

Жавоб берувчиларнинг 80 фоизи машина ойнасидан теваракни томоша қилиб ҳузурланишини айтди. 72 фоиз одамлар телефонда суҳбат қуради, 64 фоизи эса тамадди қилиш билан банд бўлади.

Бундан ташқари, ҳайдовчисиз автомобиль ҳар куни боласини мактабга элтиб қўядиган ота-оналарнинг жонига ора киради. Сўралганларнинг 16 фоизи фарзанди автоном машинада ўқишга қатнашига рози. Қолаверса, катталар бундай автомобилда ресторанга боришга ҳам йўқ демайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"