Қозоғистонда LADA янги авлод автомобиль моделлари ишлаб чиқарила бошланди

Қозоғистонда LADA янги авлод автомобиль моделлари ишлаб чиқарила бошланди

Қозоғистонда «АвтоВАЗ»нинг LADA янги авлод автомобиль моделлари — Vesta, XRAY, Largus универсали ва Granta лифтбеки «Азия Авто» заводида ишлаб чиқарила бошланди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

«Қозоғистон — LADA учун биринчи рақамли экспорт бозоридир. Vesta ва XRAY’ни бу ерда, Усть-Каменогорскда ишлаб чиқариш республика аҳолисига замонавий LADA – бу жуда ҳам ўзига хос услубдаги замонавий автомобиль эканини кўриш ва ҳис этиш имконини беради. «АвтоВАЗ» учун Усть-Каменогорскда ишлаб чиқаришни ривожлантириш – бу экспорт сиёсатидаги имкониятларнинг кенгайишидир», — дея маълум қилди концерн раҳбари Николя Мор ишлаб чиқаришни бошлашга бағишланган тантанали маросимда.

Аввалроқ, «Азия Авто» қувватида уч модель чиқарилган: LADA 4×4 йўлтанламаси, LADA Granta седани ва LADA Kalina универсали.

«АвтоВАЗ» 2015 йил якунлари бўйича Қозоғистон автомобиль бозоридаги энг етакчи иштирокчи эканини исботлади. LADA ҳиссасига республика ҳудудида сотилган барча автомобилларнинг 28 фоизи тўғри келади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.