Lamborghini январ ойида янги суперкар ишлаб чиқаради

Lamborghini январ ойида янги суперкар ишлаб чиқаради

Италянь автомобилсозлари Aventador оиласини янгилашга киришган. Рестайлинг ишларига тезз орада киришилади ва “Авентадор” оиласи яна битта суперкар ҳисобига кенгаяди.

Autocar нашрининг хабарига қараганда янгиланган Lamborhini Aventador январ ойида Валенсияда кўрсатилади. Улар сафига қўшилган янги модификация Aventador S деб аталади.

У эски оиласидан қандай жиҳалари билан фарқланиши айтилмади. Кузатувчиларнинг тахминича, унга 6,5 литрли 770 от кучига эга бўлган V12 двигатель ўрнатилади. Стандарт Aventadorнинг қуввати 700 от кучига эгалигини эслатиб ўтамиз.

Янги автомобиль “фаол технологиялар” билан жиҳозланиши расман эълон қилинган. Шунинг учун тўла бошқариладиган шасси ва аэродинамик элементлар қўшилиши кутиляпти.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"