Хитойда бир йилда 21 млндан ортиқ машина сотилди

Хитойда бир йилда 21 млндан ортиқ машина сотилди

“Автостат” агентлиги билдиришига қараганда Хитой бу йили автомобиль сотилиши бўйича мутлақ рекорд ўрнатиши мумкин.

11 ой давомида Хитой бозори кўрсаткичлари 15,6 фоизга ўсиб, 21 679 100 дона автомобиль сотилди. Бу ўтган йилда сотилган машиналарнинг умумий сонидан ортиқроқдир.

Машиналар савдосининг қизиганлигини двигатель ҳажми 1,6 литргача бўлган автомобиллар харидига қўйилган солиқнинг пасайтирилиши билан изоҳлаш мумкин. Бу сотилган жами машиналарнинг 70 фоизи деганидир.

Автопарк кенгайишининг яна бир сабаби шаҳар аҳолисининг ўсишидир. Хитой фуқаролари яхши ҳаёт илинжида туғилган жойини ташлаб катта шаҳарларга келиб ўрнашмоқда.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"