Латвиянинг тўпори йўлтанламаси намойиш этилди

Изоҳ йўқ

Риганинг Dartz фирмаси нархи осмон суперйўлтанламасининг ташқи қиёфасини ортиқ сир сақламасликка қарор қилди.

Dartz Prombron Black Alligator номли йўлтанламаснинг рули ҳақида октябр ойида маълумот берганмиз. Серҳашам рулга бриллиант ва соф олтиндан зеб берилган. Мана автомобилнинг ўзини тақдим этиш вақти ҳам келди. “Қора тимсоҳ” Black Shark лойиҳасининг давоми саналади. “Қора тимсоҳ”нинг ғилдираклар базаси “Қора акула”никидан торроқ. Иккаласи ҳам Mercedes-AMG GLS 63 русумининг агрегат базасида қурилган. Бироқ карбонпластик ва кевлардан ишланган кузови машинага ўзига хос тус беради.

Ригалик автомобилсозлар йўлтанламаснинг зирҳли модификациясини ҳам харидорга таклиф қилмоқда. Унинг кузов панеллари кевлар ва титандан ишланган. Унда сирена ва лазер ёрдамида чақирилмаган меҳмонларни қувиб солувчи Anti-Paparazzi Pack тизими бор. Мижоз салонни ўз дидига мослаб жиҳозлата олади. Бир қанча материаллар қаторида бўғма илон, скат, тимсоҳ ва туяқуш терисини ҳам қоплаттириш имкони мавжуд.

Йўлтанламасга 5,5 литрли битурбо мотор ўрнатилади. Қуввати 760дан 1600 от кучигача.

Хўш, бу мақталган йўлтанламас қанча туради? Аниғини айтиш мушкул, чунки ҳар бир нусха мижознинг таъбига мослаб тайёрланади. Бироқ баҳоси олти хонали сон билан ифодаланиши тайин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/carzoneuz

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *