Самолёт моторли “Йиртқич”

Изоҳ

Автомобиллар тарихида самолётнинг 27 литрли мотори ўрнатилгани The Beast бўлади.

Барчаси 60-йилларда британиялик инженер Пол Жеймсон авиамоторли автомобиль лойиҳасини тузишидан бошланган. Бунинг учун у Иккинчи жаҳон урушидан қолган Spitfire қирувчи самолётининг минг от кучига эга 27 литрли 12 цилиндрли двигателини олди.

Пол ўзи шасси ясади. Олд осмаси Austin A110 Westminster, орқаси Jaguar XJ12 русумларига тегишли. Трансмиссия қидириш жараёнида инженер Жон Додд билан танишди ва машинасига уч поғонали трансмиссия ўрнатди.

Жон ноёб машинани сотишга Полни кўндирди. Сотиб олгач, у автомобилга The Beast номини берди. Бундан ташқари дизайни устида ишлади, шишапластикдан кузов панелларини тайёрлади. Rolls-Royceнинг радиатор панжарасидан қўйди. Тўғри, кейинроқ муаллифлик ҳуқуқи масаласида можаро чиққач олиб ташлади.

Автомобиль инженери Жон Додд билан

Тайёр бўлган каттакон кулранг универсал автомобиль бакининг сиғими 120 литр. Бир кмга бир литр ёнилғи сарфлаши айтилади (турган-битгани чиқим). “Йиртқич”нинг максимал тезлиги кўпчиликка номаълум, бироқ ҳозир машина эгаси Жон Додд ўғлининг айтишича 300 км/соат тезликка бемалол чиқади.

Бакир Назаров

Муаллиф

Бакир Назаров

Carzone.uz сайтининг фаол муаллифлардан бири. Автомобилни ҳашамат эмас, транспорт воситаси деб қарайди. Ҳаётдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир".

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг