Volkswagen энг катта пикап тайёрлайди

Volkswagen энг катта пикап тайёрлайди

Немис компанияси дизелгейт машмашаси туфайли шаънига тушган доғни ювиш учун АҚШ ҳудудида яна бир катта пикап ишлаб чиқармоқчи. Ҳозир бундай пикапларни АҚШда талашиб харид қилишади.

Шу орқали компания Dodge Ram ва Ford F-150 билан рақобатлашади. Ҳозир Dodge ва Ford Америка бозорида пикапфурушликдан яхши даромад қилмоқда. Volkswagen энг аввал пикап учун пишиқ рама ясаб олиши керак, чунки катта рамаси йўқ.

Бўлажак пикапга 250-300 от кучига эга мотор қўйилиши кутилмоқда. Немис компаниясининг охирги Atlas йўлтанламасига комплектациясига қараб 238 ва 280 от кучига эга двигателлар ўрнатилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#пикап

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"