Қорбобо учун “соатига 3,676 млн км босадиган чана” ясалди

Қорбобо учун “соатига 3,676 млн км босадиган чана” ясалди

Американинг White64 реклама агентлиги ҳазил қилиб Санта Клаусга автопилотли чанани таклиф қилди. JNGL64 русумли чана пикапга ўхшайди, ғилдираклари ўрнида  сирғалувчи чанғилари бор. Компаниядагилар лоф-қофи билан айтишича, Қорбобонинг транспорти соатига 3,676 млн км йўл босади.

White64 Motors тўқима брендининг интернетда ўз саҳифаси ва конфигуратори бор. Саҳифадан чана ранги, рақам белгиси, капотидаги ҳайкалча (буғу, фаришта, арча) ва чанғи турини танлаш мумкин.

Қорбобо йўлда какао иситиши учун чанасида иссиқ стакандонлар, интернетдан фойдаланиши учун Wi-Fi бор. JNGL64 автопилот тизими номи “Буғуча Рудолфнинг саргузаштлари” мультфильми шарафига Rudolph Red-Nose Guidance System деб номланган.

2015 йилда Қорбобога Mercedes-Benz компанияси чана ясаб берган. Унинг ҳам уч модификацияси бор: 1950 йиллар пойга болиди асосида, F 015 Luxury in Motion концепт кари асосида ва G-Class йўлтанламаси асосида. Бундан ташқари узатмалар турини ҳам танлаш мумкин: 4Matic (тўрт буғу), гибрид (икки буғу, икки от) ва AMG (кўзлари чақнаган тўрт лось).

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"