Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди (видео)

Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк очилди (видео)

Хитойда дунёдаги энг баланд кўприкдан автомобиллар қатнай бошлади.

Кўприкнинг ердан баландлиги 565 метр, бошқача айтганда 200 қаватли уй баландлигига тенг. Узунлиги 1341 м. Қурилиш ишларига 150 млн доллар сарфланган. 10 йил мобайнида қуриб битказилди.

Кўприк янги тезюрар магистралнинг энг мураккаб қисми бўлганлигини қурувчилар эътироф этишди. Катта йўл Ханчжоу ва Жуйли шаҳарларини боғлаб туради, деб ёзмоқда “РИА Новости”

Дарвоқе, Хитойдаги энг баланд ўн кўприкнинг еттитаси тоғли Гуйчжоу провинциясида жойлашган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"