Мадрид автомобилларининг ярми кўчага чиқмайди

Мадрид автомобилларининг ярми кўчага чиқмайди

Испания пойтахтидаги оғир экологик вазият туфайли шаҳар ҳукумати транспорт қатновини чеклашга қарор қилди.

Соат 6:30дан 21:00гача Мадрид кўчаларидаги машиналар қатновини полиция назорат қилади. Бугун давлат рақами жуфт бўлган автомобиллар юрса, эртага тоқ рақамли автомобиллар кўчада юриши мумкин. Қоидабузарларга 90 доллар жарима солинади.

The Guardian хабар беришича, экологлар шаҳар ҳавосининг бир куб метрида азот диоксиди миқдори 200 микрограммдан ортиб кетганини аниқлаган. Бу хавф-хатарнинг қизил чизиғидан ўтиб кетганини билдиради.

Маҳаллий ҳокимият йўллардаги қатнов икки баробар камайишидан умидвор. Агар чеклов кутган натижани бермаса, бензинли ва дизелли таксилар йўлдан олиб ташланади

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"