Сергели туманида ер усти метро қурилиши бошланди (ФОТО)

Изоҳ

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида метрополитен йўналишини барпо этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Қурилиш жойларидан олинган фотосуратларни Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Домиан Барма “Ташкент строится (Tashkent is under construction)” гуруҳида жойлаштирган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени ушбу ер усти йўналишининг узунлиги 8 км атрофида бўлади ва Чилонзор йўналишининг «Олмазор» метро бекатидан Спутник мавзесига қадар давом этади. Жами 6та бекат барпо этилади. У Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчаларидан Спутник мавзесидаги Марли кўчасига қадар чўзилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишлари 4 йилга яқин муддатда якунланади.

Said Mamurov

Муаллиф

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Discussion about this