Қрим кўприги қозиқоёқларининг ярми қоқиб бўлинди

Қрим кўприги қозиқоёқларининг ярми қоқиб бўлинди

Қримни Керч орқали Россия билан боғловчи кўприк қуриш ишлари ярмига етди. Бу ҳақда “Крымский мост” ахборот маркази хабар бермоқда.

Автомобил йўли ва темир йўл ўтадиган кўприкнинг таянчлари уч турда бўлади: бурғилаб қоқилувчи, призматик ва қувурли. Улар 12 метрдан 90 метр чуқурликкача киради. Ҳозир лойиҳадаги 7 минг қозиқоёқдан 3540таси қоқиб бўлинди.

Қувур қозиқоёқлари орасида энг бақувватининг диаметри 1420 мм, девори қалинлиги 40 мм. Улар кема ўтадиган аркаларни тутиб туради.

Режага кўра 2018 йилнинг декабрида кўприкдан биринчи машина ўтади. Биринчи поезд эса 2019 йилда ўтади.

Керч кўприги давлат ғазнаси ҳисобидан қурилмоқда. Лойиҳанинг смета нархи 211 млрд рублга тенг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#кўприк

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"